Амирсаид Агзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консуллиги консули бўлиб ишлаган, 2020 йилдан бери эса бош консулликка раҳбарлик қилган. Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
Амирсаид Аъзамхўжаев 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Польшадаги муваққат ишлар вакили ва 2019 йилдан фавқулодда ва мухтор элчи вазифасида ишлаган Баҳром Бобоев ўрнига тайинланди.
Изоҳ (0)