Стокгольмда Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
У аввал Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги муваққат ишлар вакили сифатида ишлаган. Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги дипломатик ваколатхонаси 2022 йилда очилган ва мамлакатнинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлди.
Нодир Ғаниев 52 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппарат ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Швецияга жўнаб кетишидан олдин у ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)