Бельгия бош вазири ўринбосари Петра де Суттер Nieuwsblad газетасига берган интервьюсида Бельгия ҳукуматини Исроилга қарши санкциялар жорий этишга, Ғазо секторидаги шифохоналар ва қочқинлар лагерларининг бомбардимон қилинишини текширишга чақирди.
“Исроилга қарши санкциялар жорий қилиш вақти келди. Бу бомбалар ёмғири ғайриинсонийдир”, — деди де Суттер.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Исроил билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни яхшилашга қаратилган ҳамкорлик шартномасини дарҳол тўхтатиши керак.
Петра де Суттер, шунингдек, босиб олинган Фаластин ҳудудларидан импорт қилишни тақиқлаш ва уруш жиноятларида айбдор зўравонлар, сиёсатчилар ва аскарларнинг Европа Иттифоқига киришини тақиқлаш зарурлигини айтди.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Бельгия Гаагадаги Халқаро жиноий судга портлашларни тергов қилиш учун ажратиладиган маблағни ошириши, шу билан бирга ҲАМАСга пул оқимини камайтириши керак.
“Бу террорчи ташкилот. Террор жуда қимматга тушади. ҲАМАСни пул билан таъминловчи компаниялар ва одамларга нисбатан санкциялар қўлланилиши керак”, — дейди де Суттер.
Изоҳ (0)