Туркиянинг Ҳатай вилоятининг Искендерун туманидаги металлургия заводида юз берган портлашда 13 нафар ишчи жароҳат олди.
DHA агентлиги хабар беришича, икки нафар инсоннинг аҳволи оғир.

Қайд этилишича, ярадорлардан 9 нафари Искендерун давлат касалхонасига, 4 нафари Дорғйўл давлат касалхонасига ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2022 йилнинг октябрь ойида Туркия шимолидаги Бартин конида портлаш содир бўлиб, 30 га яқин киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)