Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Сиёсий бюроси аъзоси Усама Ҳамдан Вашингтонни Исроил билан уруш тугаганидан кейин Ғазо секторини ким бошқариши ҳақидаги иллюзияларга берилишни бас қилишга чақирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Биз президент Байден ва унинг маъмуриятига мурожаат қиламиз: тажовуздан кейин Ғазони бошқариш ҳақидаги иллюзияларни бас қилинг. Қаршилик ва халқимиз ғалаба қозонади, бу баҳсли эмас”, — деди Ҳамдан.
Шунингдек, фаластинлик сиёсатчи АҚШ га “Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг мағлубиятга учраган армиясига вақтни беҳуда сарфламасликни” маслаҳат берди.
“Яқин Шарқ ва бошқа мамлакатлардаги олдинги дарсларингиздан сабоқ олинг”, — деди Усама Ҳамдан.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Япониянинг NHK телеканалига берган интервьюсида, АҚШ Фаластин-Исроил можароси якунланганидан сўнг Ғазо секторини ҲАМАС ҳаракати бошқарадиган сценарийга йўл қўймаслигини айтганди.
АҚШ ва Исроил Ғазо сектори келажагининг учта вариантини кўриб чиқмоқда
Биринчи вариант Яқин Шарқ мамлакатларига сектор устидан вақтинчалик назоратни бериш ва АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия қўшинлари жойлаштириш;
Иккинчи вариант кўп миллатли кучлар ва кузатувчиларга ўхшаш миссиянинг секторда тинчликпарвар кучлари фаолият юритиши;
Учинчи вариант — Ғазо секторини БМТ шафелигида вақтинчалик бошқариш.
Блинкен “янгиланган Фаластин миллий маъмурияти”ни секторни бошқариш учун энг яхши вариант деб атаган.
Изоҳ (0)