АҚШнинг Техас штатида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди.
Зилзила эпицентри бир неча ўнлаб аҳоли яшайдиган Ментон ҳудудидан 36 км жануби-ғарбда, зилзила манбаи эса 8 км чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
18 октябрь куни АҚШнинг Калифорния штатида 4,1 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)