Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “Ё.” МФЙда яшовчи Н.Н. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Қўлбола усулда елим идишларга қадоқланган жами 1 551 литр ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Сурхондарёда июнь ойида ҳам истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинганди.
- Хоразмда бўлса инсон соғлиғи учун хавфли спиртли ичимликларни тайёрлаб келган шахс фаолиятига чек қўйилгани,
- Наманганда 550 миллион сўмлик дори воситалари йўқ қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)