Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги масжидлардан бири ҳудудида Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти радикаллари томонидан фойдаланилган ракета отиш мосламалари йўқ қилинганини маълум қилди.
“Исроил мудофаа кучлари бўлинмалари Ғазо секторидаги қуруқликдаги амалиётлар чоғида ҲАМАС фуқаролик объектларидан фойдаланганини аниқлади ва далилларни тақдим этди. Террорчилар инфратузилмасини қидириш ва ҳудудни тозалаш ишлари 460-бригада аскарлари томонидан амалга оширилган. Ҳарбийлар томонидан масжидлардан бирида топилган ракеталарни учириш мосламаси йўқ қилинди”, дейилади армия матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, Ғазо секторининг шимолий қисмидаги ёшлар ташкилотларидан бирининг ҳудудидан Исроилга қаратилган яна 50 та ракета топилди, дея қўшимча қилинади армия хабарида.
Изоҳ (0)