Европа Комиссияси душанба куни ЕИ Ғазо сектори учун инсонпарварлик ёрдамини 25 миллион еврога ошираётганини эълон қилди.
“Бугун мен эълон қилишим мумкинки, биз Ғазога инсонпарварлик ёрдамини яна 25 миллион еврога оширмоқдамиз. Шу тариқа Европа Иттифоқи Ғазонинг тинч аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун жами 100 миллион евро сарфлайди”, — деди ЙК раҳбари Урсула фон дер Ляен Брюсселдаги ЕИ элчиларининг йиллик йиғилишида.
Еврокомиссия раисининг қўшимча қилишича, айни пайтда ЕИ Исроил, Миср ва БМТ билан “кўпроқ карвонларнинг Ғазога киришига рухсат бериш, жумладан, гуманитар эҳтиёжлар учун коридорлар ва паузалардан фойдаланиш” учун ишламоқда.
ЕИнинг аниқлик киритишича, молиялаштириш Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини тўрт баробарга ошириш имконини беради.
“Янги ёрдамда асосий эътибор сув ва канализация, соғлиқни сақлаш соҳаларига, озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотларнинг етказилишига қаратилади”, дейилади Еврокомиссия баёнотида.
Изоҳ (0)