Фаластинликларни Ғазо сектори ёки Ғарбий Соҳилдан сиқиб чиқаришга қаратилган ҳар қандай уриниш Иордания учун қизил чизиқдир.
Бу ҳақда Иордания бош вазири Бишр ал-Ҳасавна маълум қилди, дея хабар беради “Ал Мамлака” телеканали.
“Иордания ҳукумати фаластинликларни ўз ҳудудларидан чиқариб юборишни уруш эълон қилиш деб ҳисоблайди”, — деди у.
“Исроилнинг Ғазодаги тажовузкорлиги кучайишига жавоб беришнинг барча вариантларини муҳокама қилганмиз”, — дея қўшимча қилди Бишр ал-Ҳасавна.
Изоҳ (0)