Россияда ноқонуний мигрантларга никоҳдан ўтиш, банкда ҳисоб рақам очиши, транспорт воситаси, ҳар қандай мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш имкониятини тақиқлаш таклиф этилмоқда.
Мамлакат ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакованинг маълум қилишича, бу борда тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг сўзларига кўра, бундай қонун ноқонуний мигрантларни аниқлаш ва уларни Россия ҳудудидан чиқариб ташлаш имконини беради.
“Агар сиз ноқонуний мигрант бўлсангиз, бу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаслигингиз керак”, — дейди Валентина Казакова.
Унинг маълум қилинишича, айни пайтда Россияда 6,4 миллион нафар хорижий фуқаро бор. Уларнинг аксарияти мамлакатга ишлаш мақсадида келган.
Изоҳ (0)