Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхона хабар берди.
Қайд этилишича, 26 октябрдан бошлаб “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги янги қонун кучга кирган.
“Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисида сўровлар бундан мустасно) Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилади”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россия фуқаролигига эга мигрантлар Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош торца, уларни фуқароликдан маҳрум этишни таклиф қилганди.
Шунингдек, россиялик депутат Михаил Делягин ўзбекистонликларни Россиядан олиб кетишга чақирган эди. “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Делягиннинг гапларига жавоб қайтарган.
Изоҳ (0)