Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси аъзоси Усама Ҳамдан араб ва мусулмон давлатларининг Ғазо секторидаги вазият бўйича расмий позицияларини заиф деб атади.
“Араб ва мусулмон давлатларининг расмий позициялари заиф, улар Ғазода Исроил келтириб чиқараётган қирғинлар кўламига етиб бормаяпти”, — деди Ҳамдан араб телеканаллари орқали чиқишида.
Аввалроқ Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Май ал-Кайлан Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида камида 150 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Шунингдек, уруш бошлангандан бери 46 нафар журналист ҳалок бўлгани хабар берилган.
Изоҳ (0)