Россия Ғазо сектори аҳолиси учун 5 ноябрь куни гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда мамлакат ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жами 60 тонна гуманитар ёрдам юкланган иккита махсус борт Миср аэропортига учиб кетган. У ерда гуманитар ёрдам Миср Қизил ярим ой жамияти вакилларига берилади. Улар эса Ғазо сектори аҳолисига йўналтиради.
Гуманитар ёрдам озиқ-овқатлар, матраслар, ёстиқлар ва шахсий гигиена воситаларидан иборат.
Бу минтақадаги вазият кеслинлашганидан сўнг Ғазо секторига юборилаётган гуманитар ёрдамнинг учинчи партиясидир.

Бундан аввал, 3 ноябрь куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти озиқ-овқат, дори-дармон ва ярадорлар учун гемостатик воситалар ва ярадорларни боғлаш учун материалларни ўз ичига олган 55 тонна юкни етказиб берган.
Изоҳ (0)