• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “2024 йилда табиий газга давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия икки баравар қисқартирилади” — вазир ўринбосари

    Ўзбекистон аҳолисига электр ва табиий газ ишлаб чиқарилган нархидан арзон сотилиши ҳисобига ҳосил бўлган камомад давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келинади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори Шерзод Муҳамедовнинг “Дарё”га маълум қилишича, 2023 йилда табиий газ олди-сотдиси ўртасидаги дефицитни қоплаш учун бюджетдан қарийб 18 триллион сўм тўлаб берилади.

    Март ойида собиқ молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов 2023 йилда олинадиган ташқи қарз ҳисобидан табиий газ субсидиясига 14,5 триллион сўм йўналтирилишини айтганди.

    “Табиий газ ва электр энергияси соҳасида аҳоли ҳамда юридик шахслар учун тарифлар 2019 йил августдан бери ўзгармай келмоқда. Шунинг учун ҳаражатларнинг бир қисми газ нархидаги тафовут билан боғлиқ. Бир куб метр газни қазиб олиш нархи 550 сўм бўлса, аҳолига сотаётган нархимиз 380 сўмдан бўлмоқда”, —деган Султонов.

    Кеча, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида табиий газ субсидияси учун тўланадиган маблағ миқдори сезиларли оширилгани айтилди.

    Шерзод Муҳамедов
    Фото: “Дарё”
    2023 йилда табиий газни олиш ва сотиш ўртасидаги тафовутни қоплаб бериш учун давлат бюджети ҳисобидан 18 триллион сўм ажратилади. “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда 14,2 триллион сўм белгиланганди. Лекин тарифлар либерализациясини кечиктирганимиз сабабли қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда, — дейди Шерзод Муҳамедов.

    Анжумандан сўнг “Дарё” мухбири иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров билан табиий газга ажратиладиган субсидия қачон бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида суҳбатлашди. Аҳадбек Ҳайдаровнинг айтишича, ҳукумат газга бериладиган субсидия миқдорини босқичма-босқич қисқартиради.

    Аҳадбек Ҳайдаров
    Фото: “Дарё”
    Эскидан бу нарса бўлиб келган. Бизда ҳар доим Қозоғистон, Россиядаги каби газ ва электр аҳолига паст нархларда етказиб берилган. Буни бирданига бекор қилиш аҳолининг ижтимоий ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун тарифларни босқичма-босқич маҳсулот таннархидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва субсидияларни камайтириш йўлидан борамиз. Мақсадимиз ўрта муддатларда газ ва электр энергияси учун субсидия миқдорини қисқартириб, манзиллилигини таъминлашдан иборат. Жаҳон иқтисодиётида вазият ўзгариб тургани боис бу режалар вазиятга қараб амалга оширилади. Жорий йилги субсидия миқдори 18 триллион сўм экани айтилди. Кейинги йили бу сумма 9,5 триллион сўмга пасайтирилади. Ундан кейин яна икки бараварга пасайтириб, бўшаган пуллар биринчи навбатда ижтимоий соҳага ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланади, —деди Аҳадбек Ҳайдаров.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь санасидан Ўзбекистонда бизнес учун газ ва электр энергияси нархлари оширилди. Бироқ аҳоли учун нархлар ўзгармади.

    2022 йилда ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди. Ҳужжатда электр энергияси ва табиий газ нархларини ижтимоий норма асосида белгилаш ва ошириш назарда тутилганди. Яъни аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт/соатгача — 325 сўм, 250 кВт/соатдан юқори ҳар 1 кВт/соат учун — 650 сўм этиб белгилаш режаси очиқланган. Аммо мазкур қарор қабул қилинмаган.

    02.11.2023, 17:10   Изоҳ (0)   21449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2024 йилда солиқлар ошириладими? Асосий режалар айтилди

    02.11.2023, 13:35

    Ўзбекистонда бюджет ходимлари иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда

    02.11.2023, 11:58

    Ўзбекистонда октябрь ойида инфляция 1 фоизни ташкил этди

    01.11.2023, 13:49

    Йил бошидан бери Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортгани маълум қилинди

    01.11.2023, 12:35

    Ўзбекистон банкларида кредит фоизлари ошгани маълум қилинди

    30.10.2023, 17:05

    Cobalt, Gentra, Captiva-5 сотуви бошланиши кутилмоқда

    30.10.2023, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.