Қашқадарё вилоятининг яна икки туманида ҳоким ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, айни кунга қадар Нишон тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Мухтор Ҳайитмуродов Муборак тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ташкилий масала бугун халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилиб, депутатлар Ҳайитмурадов Мухтор Қўлдошевични Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Мухтор Ҳайитмурадов 1970 йилда Ғузор туманида туғилган бўлиб, Тошкент давлат аграр университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.
Мухтор Ҳайитмуродовнинг ўрнини Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Ботир Тоғаев эгаллаган.
Ботир Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган бўлиб, Тошкент давлат аграр университети ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида, унгача эса Қамаши тумани ҳокими сифатида ҳам фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)