• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гўзаллик билан тиллашадиган футбол шарҳловчиси. Наманганлик журналист гул плантациясига асос солди (видео)

    Наманганлик журналист Зокиржон Йигиталиев узоқ йиллар давомида матбуот, радио ва телевидениеда ишлади, мухбирликдан муҳаррирликкача бўлган йўлни босиб ўтди. Кўпчилик у кишини ўзига хос овозга эга футбол шарҳловчиси сифатида эслаб қолган. Бугунги кунда эса Зокиржон ака нафақат журналистикада, балки гулчиликда ҳам пешқадам. Бунга унинг гул плантациясида бўлиб қайтган “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев гувоҳ бўлди.

    “Пенсияга тайёргарлик нима бўляпти?”

    Норин туманининг Чўжа қишлоғида туғилиб-ўсганман. Қишлоқ одами бўлганим боис деҳқончиликка қизиқиш қонда бор, лекин бу билан жиддий шуғулланишга фурсат бўлмасди. Журналист сифатида блокнот ва диктофон кўтариб юраверганмиз.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Шундай кунлардан бирида вилоят йўл-патрул хизматининг раҳбари Камолхон Аълохонов бир куни “Зокиржон ака, пенсияга ҳам тайёргарлик кўряпсизми?” деб сўраб қолди. “Йўқ, қандай тайёргарлик кўришим керак?” дедим ўсмоқчилаб. “Соддасиз-да, юринг мен билан” деб ҳовлиларига бошлади. Борсак, ҳамма жой боғ, гулзор. “Сиз ҳам шунга қизиқинг, даромади яхши бўлади” деб маслаҳат берди.

    Эртаси куни уйга анча-мунча қаламчаларни ҳам ташлаб кетибди. Эр-хотин қаламчаларни бир амаллаб кўкартирдик, тувакларга пул йўқ. Бунинг имконини топиб, тувакларга ўтқазиб бўлгандан кейин иссиқхона қилиш зарур бўлиб қолди. Хуллас, аста-секин соҳанинг ичига кириб, гулчи ва боғбон бўлиб кетдик.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    “Қўшни давлатлардан ҳам келиб, олиб кетишяпти”

    Олдинига 5 сотихли иссиқхона қилдик, фақат гул экдик. Кейин Қорадарё бўйидан 70 сотих ер олиб, у ерга павловния, ўрик кўчатлари ўтқаздик. Мана бу кўриб турганларингиз эса буғдойдан бўшаган ерлар, жами 35 сотих. Бу ерга июлнинг жазирама кунлари Корея ва Эрон хризантемасини экдик. Булар совуқ яқинлашгани сари очилиб бораверади. Мана, ҳозир роса авжига чиқиб, гуллаган пайти. Харидорлар ҳам оқиб келяпти.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Яқинда Қашқадарёга 2 мингга яқин гул жўнатдим. Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларидан ҳам келиб, олиб кетишяпти. Даламиз йўл устида бўлгани боис кўзи тушган борки, бирров бош суқиб ўтади.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Наманганда бир ой давом этадиган халқаро гул фестивалига туманлардан бири дизайнер сифатида таклиф қилди. Қўлимдан келганича тавсияларни айтиб, гул композициясини тайёрлаб бердим. Шу туман фестивалда ғолиб бўлди. Улар хурсанд, мени эса қувончимнинг чеки йўқ.

    “Гулларнинг ортидан кам бўлмадик”

    Гулчиликнинг ортидан кам бўлмадик. Ҳовли-жойлар қилинди, ҳаж зиёратларига бордик, машиналар олдик, набираларни ўқитдик. Бир набирам Кембрижда магистратурани тамомлаш арафасида, яна бири Италиянинг Турин университетида таҳсил олди, яна бири Андижон тиббиёт институтини тугатиб, олий маълумотли шифокор бўлди.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Гул тирик организм, кайфиятни дарров сезади. Шу боис менга қарашиб юрган ўғлимга ҳам, экин-тикин билан шуғулланадиган ёрдамчиларимизга ҳам гулхонага доим хуш кайфият билан қадам босишларини тайинлайман. Келган харидорнинг кўнглига қараймиз, ранжитмай жўнатишга ҳаракат қиламиз. Биздан қоладигани шу аслида, чунки гўзаллик улашувчи инсонлармиз. Бу мақом бекорга берилмаган, уни оқлашимиз керак.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    “Ҳали-ҳануз овозимдан танишади”

    Кўпчилик мени футбол шарҳловчиси сифатида таниди, билди. Радиода ишлаган йилларим ўйинга қизиқишни бир маромда ушлаб туришнинг ўзига хос усулларидан фойдаланардим. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси келди, қизғин ўйин бўляпти. Ҳисоб 0:2, аммо имкон борича бунга урғу бермасликка ҳаракат қиламан. “Ҳисоб ҳозирча шундай” дейман, лекин кимнинг фойдасига эканлигини айтмайман. Ниҳоят,навбатдаги гол ҳам урилганидан сўнг, “фарғоналиклар учинчи голни ҳам мезбонлар дарвозасига йўллашди” дедим. Бундай ҳолатлар кўп бўлган.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Радио-телевидениеда ишламаётганимга 20 йил чамаси бўлди, лекин мухлислар ҳали-ҳамон овозимдан танийди. Яқинда Чорсу бозоридан қайтаётсам, бир киши ортидан келиб, “Зокиржон Йигиталиев бўласизми, адашмадимми?” деб сўради. “Ҳа, худди ўзлари” дедим. “Сизга раҳмат, футболни ҳам, сизни ҳам мухлисингиз эдик, шарҳларингизни маза қилиб тинглардик” деб миннатдорлик билдирди. Бошим осмонга етди бундай эътибор ва эътирофдан. Ҳам журналистиканинг ортидан, ҳам гулчилик туфайли одамлардан раҳмат эшитяпман, шунга етказганига шукр.

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    Фото: Асилбек Абдувалиев

    31.10.2023, 23:18   Изоҳ (0)   9858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Африкада тоза ичимлик суви чиқаришга ёрдам берган ўзбекистонлик аёл (видео) 

    31.10.2023, 22:55

    Франция президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

    31.10.2023, 22:33

    Эндиликда заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан Ўзбекистондан олиб чиқиш мумкин бўлди

    31.10.2023, 21:05

    Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга виза олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин

    31.10.2023, 20:40

    Президент ишонч билдирган Зоир Алиқулов Қарши туманидаги истироҳат боғи ва бозор янгиланишини маълум қилди 

    31.10.2023, 20:35

    Lonely Planet 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар топ-10 талигига Ўзбекистонни ҳам киритди

    31.10.2023, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп НАТОнинг мудофаа харажатини оширишини “катта ғалаба” деб атади

    Дунё | 26 июн, 12:26

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга боради

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:21

    Антикоррупция агентлиги Қашқадарё мактабларига кўмир етказиш бўйича ўтказилган тендерни ноқонуний деб топганди. Аммо бошқарма ўз билганидан қолмаяпти

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:06

    Арнольд Шварценеггер карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмни айтди ва бу “Терминатор” эмас

    Кино | 26 июн, 11:59

    Роналду “Ан-Насср” билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

    Спорт | 26 июн, 11:35

    Ўзбекистонда бакалавриатга қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 26 июн, 11:31

    Трамп Путиннинг Украинадан ташқарига ҳам “кўз тикканини” истисно этмади

    Дунё | 26 июн, 11:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.