Тошкент метрополитени “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/Fozilbek/photo_2022-09-14_09-54-50sdf.jpg)
Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг “Толариқ” (10-бекат), “Хонобод” (11-бекат) ва “Қурувчилар” (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Бу кунларда “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар поездлар ҳаракати “Texnopark” (Дўстлик-2) — “Қиёт” (9-бекат) бекатлари оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, йўловчиларга “Қиёт” (9-бекат) — “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
“Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишида икки бекат оралиғида 2 октябрь куни поезд ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.
Изоҳ (0)