Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Юнусобод ва Сергели туманларининг газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 27-28 октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.
Юнусобод туманида — 27-28 октябрь куни 08:00 дан 20:00 гача:
- Юнусобод 2-19 даҳалардаги кўп қаватли уйлар;
- “Анорзор” маҳалласи;
- “Шаҳристон” маҳалласи;
- “Кулолқўрғон” маҳалласи;
- “Туркистон” маҳалласи;
- “Бободеҳқон” маҳалласи;
- “Обод” маҳалласи;
- Регистон, Мирзааҳмедова, Моуқўрғон кўчаларидаги ерлик хонадонлар;
- улгуржи истеъмолчилар — 15 та.
Сергели туманида — 27 октябрь 10:00 дан 16:00 гача:
- “Учувчилар” маҳалласи;
- учувчилар шаҳарчасидаги хонадонлар;
- улгуржи истеъмолчилар — 8 та.
Аввалроқ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тунда юқори босимда табиий газ келиши ҳақида хабарлар юзасидан изоҳ берганди. “Бу фейк хабар. Ўтган йилги тарқалган аудиоёзув асосида шундай хабарлар тарқалган”, — дейилади жамият ахборотида.
Изоҳ (0)