Акамурод Узоқовга Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 27 октябрь куни Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигида ўтказилган аппарат йиғилишида шаҳар ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Акамурод Узоқовга шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акром Сулаймонов 26 октябрь куни Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланганди. Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов вилоятнинг Қарши тумани раҳбари сифатида иш бошлаганди.
Изоҳ (0)