Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бир оз булутли бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузи ҳаво 26-29 даражагача исийди.
Шунингдек, қуруқ ва илиқ об-ҳаво республика бўйича 30 октябрь, душанба куни ҳам сақланиб туради.
Тошкентда 27—29 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума куни кундузи 22-24 даража, шанба куни 24-26 даража, якшанба куни 26-28 даража бўлади. Ҳарорат кечалари 9-12 даража атрофида бўлади.
Изоҳ (0)