Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг МиГ-31 қирувчи самолёти Норвегия ҳарбий-ҳаво кучларининг R-8А Poseidon асосий патрул самолёти давлат чегарасига яқинлашаётгани сабабли Барентс денгизи узра ҳавога кўтарилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Россия самолёти яқинлашгач, Норвегия самолёти Россия чегарасидан бурилиб кетган.
19 октябрь куни Россия чегараси яқинида Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг РC-135 жанговар самолёти ҳамда иккита “Тайфун” кўп мақсадли қирувчи самолёти аниқлангани сабабли Қора денгиз узра иккита Су-27 қирувчи самолёти кўтарилгани хабар қилинганди.
Сентябрь ойида ҳам Россия Барентс денгизи узра чегарага яқинлашаётган самолётни тутиш учун ҳавога МиГ-31 қирувчи самолётини кўтарган эди. Ўшанда ҳаво нишони АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг П-8А “Посейдон” патрул самолёти экани аниқланган.
“Россия қирувчисининг парвози нейтрал сувлар устидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда ҳаво йўлларини кесиб ўтмасдан ёки хорижий давлат самолётига хавфли яқинлашмасдан амалга оширилди”, — дея баёнот берганди Россия Мудофаа вазирлиги
Изоҳ (0)