• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей Исландиядан қайтишда аэропортда ҳибсга олинди

    2002–2004 йиллар давомида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият олиб борган Крейг Мюррей Исландиядан ўз ватанига қайтишда аэропортда ҳибсга олинди.

    Маълум қилинишича, Мюррей Рейкявикда Жулиан Ассанжни ҳимоя қилиш кампаниясида иштирок этаёган таниқли шахслар билан учрашган. 22 октябрь, якшанба куни у Исландия парламенти биноси олдида Фаластин бирдамлик қўмитаси томонидан уюштирилган Исроилнинг Ғазодаги “геноцид уруши”га қарши намойишда қатнашган.

    Мюррей WikiLeaks асосчиси, ҳозирда Лондоннинг Белмарш қаттиқ тартибли қамоқхонасида сақланаётган  Жулиан Ассанжнинг ашаддий тарафдори ҳисобланади. Ассанж АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари бўйича махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун АҚШ қонунига биноан у ерга экстрадиция қилиниши кутилмоқда. АҚШ ҳукумати томонидан унга қўйилган айбловлар 175 йиллик қамоқ муддатини назарда тутади.

    Фото: Wsws.org

    Исми ошкор этилмаган учта аксилтеррор ходими 65 ёшли Мюррейни бир соат давомида сўроқ қилиб, унинг ноутбуки ва электрон қурилмаларини тортиб олган.

    Мюррей Grayzone веб-сайтига берган интервьюсида у сиёсий қаршлари туфайли сўроқ қилинганини айтди.

    “Улар мендан биринчи навбатда Ассанж ҳимояси учун намойиш ўтказган гуруҳ аъзолари билан шахсий учрашувим ҳақида сўрашди... Барча саволлар молиявий мавзуга доир эди, шу жумладан, мен бу гуруҳдан пул олмоқдаманми ёки йўқми? Менга Жулианнинг оиласи маош тўлайдими? Шу каби саволлар”, — деди Мюррей.

    Мюррей бу саволларнинг ҳар бирига “йўқ” деб жавоб берган.

    Grayzone’нинг хабар беришича, террорга қарши кураш ходимлари Мюррейни ўзининг машҳур блоги ҳақида ҳам сўроққа тутиб, яна ким унга кириш ёки пост жойлаштириш ҳуқуқига эгалигини сўрашган. 

    World Socialist веб-сайти “Британия ҳукумати Мюррейни Исроилнинг Ғазога ҳужумига қарши чиққани учун нишонга олди”, деб ёзди. “Чунки Исроилнинг ҳужуми АҚШ ва Британия ҳукуматлари томонидан молиялаштирилган”, — дейилади хабарда.

    Мюррейдан нима учун Исландиядаги Фаластин тарафдорларининг норозилик намойишида қатнашгани ва у ердагилар нима деганини тушунтиришни талаб қилишган. Мюррей эса исланд тилини билмаслигини маълум қилган.

    Х ижтимоий тармоғида Мюррей Исроилнинг ҳалокатли қамалида империалистик кучларнинг шериклигини фош қилди. Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляеннинг 13 октябрь куни Исроилга ташрифи ва у ерда ҲАМАСни террорчи ташкилот деб қоралагани ҳақида Мюррей шундай ёзган: “Сиз Исроилга геноцидни яшириш ва қўллаб-қувватлаш учун келдингиз”.

    “Мен аниқ айта оламан. Мен ҳар доим интуитив равишда урушга қарши бўлганман. Мен ҳаётимни низоларни ҳал қилиш ва яраштиришга бағишладим. Аммо Ғазодаги геноцидда мен ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳнинг қуролли қаршилик кўрсатишини маъқуллайман. Агар бу жиноят бўлса, мен қамоққа тушишга тайёрман”, — деб ёзган Крейг Мюррей.

    26.10.2023, 18:38   Изоҳ (0)   7064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малайзия бош вазири ҲАМАСни қўллаб-қувватлагани учун таҳдидга учради

    26.10.2023, 17:43

    Исроил зарбаларидан кейин Ғазонинг сунъий йўлдошдан кўриниши намойиш қилинди (фото)

    26.10.2023, 17:19

    Тhе Insider: Россиянинг “Кинжал” ракеталарини ишлаб чиқарувчи компания Европадан бутловчи қисмларни олишда давом этмоқда

    26.10.2023, 16:40

    Гутерриш ҲАМАС ҳужуми “бесабаб юзага келмагани” ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинганини айтди

    26.10.2023, 14:08

    Пашинян Россиянинг Арманистондаги ҳарбий базаларидан ҳеч қандай фойда йўқлигини айтди. Кремль муносабат билдирди

    26.10.2023, 13:31

    БМТ: Дунёдаги қочқинлар сони 114 миллионга етди

    26.10.2023, 12:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.