• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ботаётган Ғарб қуёши: ҳукмронликдан инқирозгача

    Америкалик таниқли журналист ва сиёсатшунослар — Самюэль Ҳантингтон ва Патрик Жозеф тобора нураб бораётган Ғарб тўғрисида ёзишган. Мисол учун, Ҳантингтон ўзининг “Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиботи” китобида Ғарбдаги тараққиёт Шарқий Осиёга кўчаётганини эътироф этса, Патрик Жозеф “Ғарбнинг ҳалокати” асарида ахлоқий ва демографик таназзулга учраётган Ғарб ҳақида ҳикоя қилади.

    Наҳотки, бизнинг тасаввуримизда энг ривожланган, маданийлашган ва тараққий этган Ғарбнинг қуёши ботаётган бўлса?! Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз.

    Ғарбнинг таназзулга учраши ҳақидаги башоратларҒарбнинг инқирози ҳақидаги илк назария ХХ аср бошида яшаб, ижод қилган немис файласуфи Освалд Спенглерга тегишлидир. У ўзининг “Дер Унтерганг дес Абендландес” (Ғарбнинг таназзулга учраши) асарида цивилизацияни тирик организмга қиёслайди. Унга кўра, цивилизация туғилиш, ўсиш, етуклик ва инқироз босқичларини бошдан кечиради. Шудан келиб чиқиб, олим Ғарб цивилизацияси инқироз босқичига кирганини таъкидлайди.

    Дарҳақиқат, ўтган асрнинг бошида Ғарбдаги йирик империалист давлатлар — Буюк Британия, Франция, Италия ва Германия ўзаро иқтисодий ва ҳарбий рақобатнинг янги бир босқичига ўтди. Бунинг натижаси ўлароқ, инсоният ўз тарихида илк бор жаҳон урушини бошдан ўтказди. Биринчи жаҳон уруши оқибатида эса фашизм ва социализм дунёга келди ва дунё яна уруш домига тортилди. Иккала жаҳон урушида асосий кураш Ғарб ерларида кечди.

    Освалд Спенглернинг ғояси бир томондан ўз тасдиғини топди. Бироқ Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ғарб таназзул ботқоғига ботиб қолмади. Балки урушидан кейин Ғарб давлатлари ўртасидаги адоват йўқолиб, ўзаро интеграция жараёни юз берди ва давлатлар тараққиёт сари одимлай бошлади.

    Освалд Спенглер
    Фото: Wikipedia

    Ғарбнинг сиёсий юксалиши ва унда АҚШ таъсирининг ортиши

    1940 йилдан кейин Ғарб оламига янги мақсадлар билан АҚШ кириб келди. АҚШ “Совуқ уруш” даврида социалистик блок (Совет Иттифоқи бошчилик қилган социалистик тузум давлатлари)ка қарши Ғарб давлатларини оталиққа олиб, уларни ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий томондан ривожлантирди. “Совуқ уруш” ва ундан кейинги даврда Ғарб бир қатор соҳаларда етакчи бўлди. Булар:

    • Халқаро банк тизимига эгалик ва уни бошқариш;
    • Барча қаттиқ валюта тизимларини бошқариш;
    • Дунёнинг биринчи даражали истеъмолчиси;
    • Дунёдаги тайёр маҳсулотларнинг асосий қисмини ишлаб чиқариш;
    • Халқаро капитал бозорларида ҳукмронлик;
    • Улкан ҳарбий қудрат соҳиби;
    • Денгиз йўлини назорат қилиш;
    • Энг илғор техник тадқиқот ва изланишларни олиб бориш;
    • Энг илғор техник таълимни назорат қилиш;
    • Авиасозлик саноатида ҳукмронлик;
    • Халқаро коммуникация тизимларида устунлик;
    • Илғор технологик қуроллар ишлаб чиқариш саноатида устунлик қилиш.
    Европа мамлакатлари
    Фото: Novyefoto.ru

    Иқтисодий ва ҳарбий қудратни Шарққа кўчиши

    ХIX аср ўртасида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича Ғарбнинг улуши шиддат билан ривожланди. Статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, 1928 йилда Ғарб жаҳон маҳсулотининг 84,2 фоизини ишлаб чиқарганини кўришимиз мумкин. Шундан сўнг Ғарбда маҳсулот ишлаб чиқариш суръати секинлашиши билан Ғарбнинг бу борадаги улуши аста-секин торайиб борди.

    1990 йиллар бошида бир қанча машҳур олимлар, сиёсатшунослар Ғарб тараққиёти эврилиш палласига киргани ҳақида гапира бошлашди. Мисол учун, Самюэль Ҳантингтон ўзининг “Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиботи” китобида шундай ёзади:

    “Иқтисодий қудрат шиддат билан Шарқий Осиёга кўчмоқда, унинг ортидан ҳарбий қудрат ва сиёсий таъсир даражаси ҳам эргашмоқда. Бошқа жамиятларнинг Ғарб буйруқларига амал қилиши, ёки унинг сўзларига қулоқ тутиши тобора камайиб бормоқда. Бу билан Ғарбнинг ҳукмронлик қилиш учун ўзига ишончи ва иродаси ҳам сўнмоқда”.

    Экспорт ҳажми бўйича етакчи мамлакатлар. 1996 йил
    Фото: statisticsanddata.org

    Ҳақиқатан ҳам, 1960 йилдаги экспорт бўйича дунё Топ-7 жадвалига қарасак, Японияни истисно этганда, унда барчаси Ғарб давлатлари эди. Аммо сўнгги 20 йил ичида экспорт бўйича Хитой жаҳон етакчиси АҚШни қувиб ўтди. Бундан ташқари, бугунги кунда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) бўйича Хитой иккинчи, Япония учинчи, Ҳиндистон эса бешинчи ўрини эгаллаган.

    Экспорт ҳажми бўйича етакчи мамлакатлар. 2020 йил
    Фото: ultrathegame.com

    Юқорида келтирилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда айтишимиз мумкинки, иқтисодий ривожланиш XXI асрда Ғарбий бўлмаган мамлакатларга ҳам ёйилди ва у юқори суратларда ўсиб бормоқда.

    “Совуқ уруш” ўз ниҳоясига етиб, Совет Иттифоқи тарқалиши Ғарб мамлакатларининг ҳарбий харажатларини ва ҳарбий соҳага бўлган эътиборини бир оз пасайтирди. АҚШ президентлари — катта Буш ва Клинтон маъмуриятларида ҳарбий харажатлар миқдори 1990 йилдаги 342,3 миллиард доллардан 35 фоизга қисқартирилиб, 1998 йилда 222,3 миллиард долларга туширилди. 1980 йиллардан бошлаб Британия, Германия ва Франция ҳам ўз ҳарбий харажатларини маълум миқдорда қисқартирди.

    Самюэль Ҳантингтон, ўз асарида, Ироқни мағлуб этиш учун Қўшма Штатлар Форс кўрфазига ўз ихтиёридаги жанговар тактик учоқларнинг 75 фоизини, авиаташувчи кемаларнинг 46 фоизини, қуруқлик қўшинларининг 37 фоизини, ҳарбий флот хизматчиларининг 46 фоизини сафарбар қилганини ёзиб, келажакда бундай миқдорда қисқарган ҳарбий куч билан Ғарбий яримшардан ташқаридаги иккита тугул битта қудратли давлатга қарши интервенсия олиб бориш АҚШ учун жуда қимматга тушишини таъкидлайди.

    Бундан ташқари, ядро қуролига эга давлатлардан 5 таси (Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Корея) Ғарбий бўлмаган давлатлар ҳисобланади. Бу давлатлар қаторига Эронни ҳам қўшиш мумкин. Албатта, кўп қутбли дунёнинг ҳам камчилик ва нуқсонлари бисёр. Масалан, халқаро муаммоларни ҳал этишда ўзаро бир консенсусга келиш қийин. Аммо бу бошқа мавзу…

    Ядро қуролига эга мамлакатлар
    Фото: Mavink.com

    Демографик ва ҳудудий сўниш

    Америкалик таниқли журналист ва сиёсий шарҳловчи Патрик Жозеф Бюкенен “Ғарбнинг ҳалокати” номли асарида Ғарбда оммавий маданиятнинг кенг қулоч ёйиши, наслсизлик сабаб демографик инқироз ва бунинг фонида иммиграциянинг кучаяётганига эътибор қаратган. Жумладан, у шундай ёзади: 1950 йилларда бошланган “Оммавий маданият” 1990 йилларга келиб миллатимизни наслсизлик балосига дучор қилди. “Оммавий маданият” аста-секин инсоннинг ҳайвонга хос хусусиятларини кучайтириб боради. Бу маънавий-ахлоқий иллатларнинг таъсири оқибатида кишиларда бир қатор кўринишлар намоён бўлади.

    ХХ асрда Ғарб аҳолиси дунёнинг 30 фоизини ташкил қилар, Ғарб ҳукуматлари дунё аҳолисининг 45 фоизи устидан назорат ўрнатган эди — 1920 йилда бу кўрсаткич 48 фоизга чиқди. Лекин XXI аср бошида Ғарб аҳолиси инсониятнинг 11 фоизини ташкил қилди. Олимларнинг қайд этишича, 2025 йилга қадар бу кўрсаткич 10 фоизга тушиб кетиши мумкин.

    1920 йилда Ғарбдаги қудратли империялар Ер сайёрасининг 25,5 миллион квадрат милясига хўжайинлик қилган. Бу қуруқликдаги ер майдонининг деярли ярмига тенг. Бироқ 1993 йилга келиб бу кўрсаткич 12,7 миллион квадрат миляга қисқариб кетди.

    Хулоса қиладиган бўлсак, коллектив Ғарб қўлидаги тараққиёт аста-секин бошқа цивилизацияларга кўчмоқда. Тўғри, бу жараён 10-15 йил ичида содир бўлиб қолмайди. Ҳантингтоннинг фикрига кўра, Ғарб XXI асрда ҳам қудрат ва ўз таъсир кучини сақлаб қолади. Аммо цивилизациялар ўртасидаги куч мувозанати босқичма-босқич ўзгариб бормоқда ва буни инкор этиб бўлмайди. Албатта, ҳар бир нарсанинг ибтидоси бўлганидек, интиҳоси ҳам бор!

    Сардор Али

    26.10.2023, 19:00   Изоҳ (0)   22656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.