Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакиллари Москвага ташриф буюрди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, делегацияга ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Абу Марзук бошчилик қилмоқда.
“Айтишим ва тасдиқлашим мумкинки, Фаластиннинг тегишли ҳаракати вакиллари Москвага ташриф буюрган”, — деди ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари “Россия ва Хитойнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги позициясини ва Яқин Шарқдаги вазият бўйича АҚШ резолюциясига вето қўйишини юқори баҳолаган”.
АҚШ таклиф этган резолюцияда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми қораланади, шунингдек, гаровга олинганларни озод қилиш ва халқаро гуманитар қонунларга риоя қилишга чақирилади. Ҳужжат ўт очишни тўхтатишга чақирмайди, балки мамлакатларнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади, деб ёзади агентлик.
ҲАМАС делегациялари мунтазам равишда Москвага ташриф буюради. Бу Яқин Шарқда кескинлик кучайганидан бери биринчи ташриф бўлди. Исроил маълумотларига кўра, ҳужумларда 23 нафар Россия фуқароси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)