Бир неча йил аввал Россия фуқаролигини олган Тожикистонда туғилган икки фуқаро Москвадаги военкоматдан қочиб кетди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Маълум қилинишича, гап 2004 ва 2005 йилларда туғилган, армияга чақирилган йигитлар ҳақида кетмоқда. Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 328-моддаси 1-қисми (ҳарбий ва муқобил фуқаролик хизматидан бўйин товлаш) бўйича иккита иш қўзғатилган. Йигитлар икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Аниқлик киритилишича, асли тожикистонлик фуқаролар кейинчалик хизмат жойига юборилиши учун ҳарбий комиссариятда бўлган. Ҳозир улар қидирувга берилган.
Изоҳ (0)