Санкт-Петербургнинг Петроградский туман суди ҳарбий комиссариятга (военкомат) ўт қўймоқчи бўлган 24 ёшли ўзбекистонлик йигитни ҳибсга олди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Ўзбекистон фуқароси Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 1-қисми ва 250-моддаси 2-қисми (“Портлаш, ўт қўйиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этишга уриниш”) да назарда тутилган жиноятда гумон қилинмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, у 10 август куни тунда бир шиша ёқилғи бутилкасини сотиб олган, шундан сўнг ҳарбий комиссарият биносига борган.
Қўриқчилар комиссарият атрофида айланиб юрган ўзбекистонлик йигитни пайқаб, уни тўхтатган. Йигитнинг рюкзаги ичидан бензин ҳиди бор сариқ суюқлик солинган бутилка топилган. Айбланувчи бинога нима учун келганини айта олмаган.
Аниқланишича, қўлга олинган шахс Ўзбекистондан Россияга март ойида келган.
Изоҳ (0)