Фарғона ва Самарқанд вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида тезкор тадбир ўтказилган. С.Ш. ва И.М. исмли шахслар фуқаро Г.К.га 1 000 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 18 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “К.Ҳ.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси М.М. фуқаро Д.М.га 61 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Сирдарёда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олингани, ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳвандлик моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларни ушлагани, Тошкент вилоятида ўтказилган назорат-рейд тадбирларида синтетик гиёҳванд воситаларини тайёрловчи лаборатория ташкил қилган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)