Ғазо секторининг Байт-Ханун ва Ататра ҳудудига Исроил авиазарбалар берганидан кейин қандай кўринишга келгани намойиш қилинди. Сунъий йўлдош тасвирлари Maxar томонидан чоп этилди.
Маълум қилинишича, биринчи сурат 2023 йил 10 майда, иккинчиси эса 2023 йил 21-октябрда олинган.
Исроил ҳужумларидан олдин ва кейинги Байт-Ханун ҳудуди:
Ататра ҳудудининг ҳужумдан олдинги ва кейинги кўриниши:
7 октябрдан буён Исроил ҳаво кучлари Ғазо секторига ҳужумларини кучайтирди. Ўшандан бери Исроил армияси Ғазодаги қурол-яроғ омборлари, ҲАМАСнинг яширин объектларига зарбалар берди. Фаластинликлар бўлган касалхона ҳам нишонга олинди. Ҳозиргача Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6,5 мингдан ошди, 17,4 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Улардан 2704 нафари болалар, 1584 нафари аёллар ва 364 нафари кексалар.
Исроил томонида эса 1,4 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани, яна 5,4 минг киши яралангани маълум.
Изоҳ (0)