Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ҲАМАСни қўллаб-қувватлагани учун таҳдидларга учраганидан шикоят қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Малайзия бош вазири Европанинг фаластинликлар устидан таҳдидидан шикоят қилмоқда. Анвар Иброҳимнинг айтишича, айрим Европарламент депутатлари Малайзияга қарши чора кўриш билан таҳдид қилган. Ғазода уруш бошланганидан бери Ғарб танқидлари давом этмоқда. Бош вазир тегишли таҳдидлар унинг иш фаолиятига халақит бермаслигини таъкидлаган.
Бироқ полиция бошлиғи Разарудин Ҳусайн улар таҳдидларни жиддий қабул қилаётганини билдирди.
Ўз навбатида, собиқ бош вазир 98 ёшли Маҳатҳир Муҳаммад Исроилни қўллаб-қувватлагани учун АҚШ қоралашга лойиқ эканини айтди. Унинг фикрича, оммавий ахборот воситалари ва банкларни назорат қилиш орқали “яҳудийлар АҚШ президенти ва ҳукуматини танлашда катта рол ўйнайди”. Муҳаммад АҚШ “Исроил режалаштирган геноцидни” қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Изоҳ (0)