• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    USAID Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади

    Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг мамлакатдаги элчихонаси хабар берди.

    Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Ушбу қўшимча ёрдам воситасида Қўшма Штатлар USAID орқали қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилади:

    Силга қарши кураш

    Ўзбекистон дори-дармонга чидамли сил касаллигининг юқори даражадалиги билан курашиб келмоқда. USAID беш йиллик ташаббус саналган “Силдан холи Ўзбекистон” дастурини ишга тушириб, у орқали кенг қамровли қўллаб-қувватлаш хизматларини тақдим этиш ва мамлакат бўйлаб силга қарши асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида қўшимча 3,2 миллион доллар сармоя киритади.

    “Силдан холи Ўзбекистон” дастури касаллик юқишининг олдини олиш ва аниқлаш, даволашни бошлаш, сил касаллигининг стигмасини камайтириш, шунингдек, ахборот тизимлари ва молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни илгари суришда ёрдам беради. 2002 йилдан бери USAID Ўзбекистоннинг силга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 60 миллион доллар сармоя киритган.

    Эпидемия ва пандемия таҳдидларига қарши кураш

    USAID глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлигини мустаҳкамлашда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилади. 4 миллион долларлик сармоя Ўзбекистоннинг келажакдаги таҳдидлар, эпидемиялар ва пандемияларга чидамлилигини ошириш учун энг яхши тажриба ва COVID-19 чора-тадбирларидан олинган сабоқларга йўналтирилади. Шунингдек, ушбу маблағ Ўзбекистонга лаборатория ва кузатув тизимларини фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини, хавф-хатарлар чоғида алоқа боғлаш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш имконини беради.

    Бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш

    USAID туризм, ахборот-коммуникация технологиялари ва яшил иқтисодиёт каби мақсадли тармоқлар ёрдамида Ўзбекистон иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун 3,5 миллион доллар сармоя киритади. Ушбу дастур иш ўринлари яратиш, иқтисодий инклюзивликни яхшилаш, кичик ва ўрта корхоналар учун экспорт бозорларини ривожлантириш ва капитални жалб қилиш имконини беради.

    USAID аёллар, ёшлар ва имконияти чекланганлар учун ўз бизнесини очиш ва фаолият юритишини қийинлаштирадиган сиёсий ва иқтисодий тўсиқларни бартараф этиш бўйича иш олиб боради. Бундан ташқари, USAID Ўзбекистон бизнес корхоналарига электрон тижорат ва савдони ривожлантириш имконини берувчи АҚШ технологияларини жорий этишда кўмаклашади.

    Янада масъулиятли ва самарали маҳаллий бошқарув

    Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегиясини қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳамда Конгресс билан ҳамкорликда USAID янги маҳаллий бошқарув дастури орқали Ўзбекистонда вилоят ва маҳаллий бошқарувни кучайтириш учун 3,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади. Бу орқали USAID вилоят ва маҳаллий ҳокимиятлар янада эътиборли, халқ билан биргаликда ишловчи ва масъулиятли бўлиши ҳамда ўзбек халқига давлат хизматларини яхшироқ кўрсатиш имкониятига эга бўлишини кўзлайди.

    Ушбу ташаббус доирасида миллий ва маҳаллий ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетлари ва харажатларида шаффофликни ошириш, давлат амалдорларини янги мажбуриятларни бажаришга ўргатиш, фуқаролар ва жамоаларни маҳаллий ҳукуматлар фаолиятини назорат қилишлари ва ўз эҳтиёжларини қондирадиган давлат хизматларини тарғиб қилишлари учун зарур бўлган воситалар, кўникма ва ресурслар билан таъминлаш мақсад қилинади. USAID, шунингдек, децентрализация ва маҳаллий бошқарув бўйича маълумотларга асосланган миллий сиёсат ва қонунчиликни ишлаб чиқишда ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.

    Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауер бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди. Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

    24.10.2023, 10:36   Изоҳ (0)   3057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    USAID Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдами етказиб берди

    23.11.2022, 15:58

    USAID Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларлик техникаларни топширди

    28.08.2023, 10:46

    USAID Ўзбекистонда дори воситалари сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади

    11.09.2023, 10:43

    Ўзбекистонда 25 октябрь куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

    24.10.2023, 10:33

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди 

    24.10.2023, 10:17

    Ўзбекистонда сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланади

    24.10.2023, 10:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.