Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига борганди. Ундан олдин эса давлат раҳбари 2022 йил 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган эди. Ўшанда давлат раҳбари Косон туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” мавзеси уйларини бориб кўрди. “Яширмайман, мен пул билан келдим”, деганди Шавкат Мирзиёев кўкдала туманига борганида.
Изоҳ (0)