Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга кўриб чиқилди.
Кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган мазкур лойиҳа Қонунчилик палатасига сайловни аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал шаклда ўтказишни назарда тутади.
Қайд этилишича, Конституциявий қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Масалан, ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия белгиланган тартибда депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда. Агар ҳеч қайси партия камида етти фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши назарда тутиляпти.
Муҳокамаларда фракция аъзолари мазкур Конституциявий қонун лойиҳасининг моҳияти ва аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.
Аввалроқ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар томонидан қонунчилик таклифларини илгари суриш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш имконияти тақдим этилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)