Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эркин Камолов 1987 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллар институтини тамомлаган.
Мазкур тайинловга қадар у Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган.
Куни кеча Навоий вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Бекзод Бобомуродов Қизилтепа тумани ҳокими, Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Умиджон Адизов Хатирчи тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)