Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчилари ёппасига мажбурий равишда пахта теримига олиб чиқилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мактаб ўқувчилари пахтага жалб қилинмаган. Видеодаги ҳолат Жомбой туманида содир бўлган. Видеода ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими мактаб ўқувчиларга эмас, аксинча, кунлик ишга чиқадиган фуқароларни пахта теримига чиқишга жалб қилгани тасвирланган.
Изоҳ (0)