Навоий вилояти Нурота туманида ичимлик сувини ифлослантирган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Навоий вилояти, Нурота тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида “Ибн Сино” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.I. ўзига тегишли бўлган қўлбола бурғилаш қурилмаси билан ишлаш вақтида ичимлик сувини ифлослантирганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси 1-қисми билан БҲМнинг 3 баробари — 990 минг сўм жаримага белгиланди.
“Экология вазирлиги барчани табиий бойликларни асраб-авайлашга, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга чақиради! Унутманг, атроф-муҳит ва соғлом келажак учун барчамиз бирдек масъулмиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)