Тошкентда Inkuzart тахаллуси остида ижод қилувчи кўча рассомининг сув исрофига бағишланган янги стрит-арти пайдо бўлди.
Сурат бино деворининг бурчагига чизилган бўлиб, у қисмдан иборат. Биринчисида — тарвуз устига оқаётган ичимлик суви тасвирланган бўлса, иккинчисида — кўлмак сувни ичаётган болакайни кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь бошида @inkuzart Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополияга бағишланган стрит-арт чизганди. Унда машина учун узун навбат ва навбат бошида қизил шапкали инсон тасвирланганди. Кейинроқ ушбу тасвир тўлиқ ўчириб ташланган, пойтахт ҳокимлиги ва “Ўзавтосаноат” бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.
- Ноябрда эса кўча рассомининг Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланганди.
- 2022 йилнинг 18 февраль куни эса Инкузарт га тегишли турли формулалар билан деворга чизилган Альберт Эйнштейннинг портрети бўяб ташланган.
- Чилонзор туман ҳокимлиги стрит-артининг ўчирилишига туман ҳокимининг буйруғи эмас, маҳалла фаоллари сабабчи бўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)