Жиззах шаҳрида фуқаро 372,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Жиззах шаҳар “Шодлик” МФЙда яшовчи О.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 372,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)