Самарқанд вилояти Ургут туманида тадбиркорнинг электр таъминотидан қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туман ЭТК корхонаси муҳандиси А.Н. ва фуқаро З.Ж. тадбиркор А.А.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасининг электр таъминотидан 35,9 миллион сўм қарздорлигини камайтириб бериш эвазига 15 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Самарқандда 2,5 миллиард сўмлик қаздорликни камайтириш учун 15 минг доллар сўраган солиқ инспектори қўлга олинганди.
Изоҳ (0)