Ханчжоу—2022 IV Пара Осиё ўйинлари 23 октябрь, душанба куни бўлиб ўтмоқда.
Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Сафия Бурханова 13.87 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида финал жанги якунланди ва унда Зиёда Исоқова кумуш медалга сазовор бўлди.
Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида Санжар Мухторов бронза медалга сазовор бўлди.
Пара дзюдо беллашувларида аёллар ўртасида J2 классида -48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лобар Ҳуррамова якунда бронза медалига сазовор бўлди.
Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов 11.35 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)