• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мюнхен фожиасидан тирик чиққан, “Манчестер Юнайтед” ва Англия футболи тимсолига айланган сер Бобби Чарлтон ҳақида

    Англиялик собиқ футболчи, афсона сер Бобби Чарлтон 21 октябрь куни 86 ёшида вафот этди.

    Чарлтон “Манчестер Юнайтед” сафида 758 та ўйин ўтказган, терма жамоа либосида эса 106 та ўйинда майдонга тушган. Сер Бобби футбол тарихидаги энг қайғули трагедия бўлмиш Мюнхен фожиасида омон қолган инсон эди. 

    ***

    Роберт Чарлтон футболчилар оиласида таваллуд топган: унинг тўрт нафар амакиси футболчи бўлган, катта акаси Жек “Лидс” жамоаси афсонаси бўлган. Улар иккаласи биргаликда ЖЧ—1966 да иштирок этган ва ғалаба қозонган.

    Бобби 15 ёшида “Манчестер Юнайтед”га қабул қилинади. Чарлтон Метт Басби ва Жимми Mёрфи томонидан бошқарилган машҳур “Басби болалари” футболчиларидан бирига айланди. 

    Бобби 1956 йил октябрь ойида “Манчестер Юнайтед” асосий таркибида майдонга тушди. 19 ёшли иқтидор эгаси илк мавсумидаёқ Англия чемпионлигини қўлга киритди ва Кубок финалига қадар етиб борди. 

    1958 йил февралида эса Чарлтон қайта дунёга келгандек бўлди: у Мюнхендаги авиаҳалокатдан омон қолди. Бортдаги 44 кишидан 23 нафари ҳаётдан кўз юмди. Инглиз футболи тарихдаги энг иқтидорли ёш жамоалардан бирини бой берди. 

    Ҳалокат чоғида Бобби самолёт кабинасидан ташқарига улоқтирилган. Манкунианликлар дарвозабони Гарри Грегг уни топиб олганда, аллақачон ўлган деб ўйлаганди. Аммо Роберт ҳаммадан тезроқ тузалди ва ҳалокатдан бир ҳафта ўтиб, шифохонадан чиқди.

    У тузалаётган пайтда, маҳаллий ёшлар билан тўп сурарди — ушбу машҳур фотосурат ўша вақтда олинган.

     

    Фожиадан омон қолган Метт Басби жамоани қайта қуришни бошлади, 20 ёшли Чарлтон ўша жамоада муҳим рол ўйнаган. 

    1963 йилда Роберт учинчи уринишда Англия Кубогида ғалаба қозонди. Худди шу соврин унинг фаолиятида ягона эди, лекин мамлакат чемпионлигини уч марта нишонлаган.

    1966 йилда Чарлтон қаҳрамонга айланди: Англия Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлди. Роберт жамоа ҳужумида дирижор вазифасини бажарарди, унинг афсонавий Эйсебиоси бор Португалияга урган икки голи инглизларни финалга олиб чиққан. 

    Эндиликда англияликларнинг ушбу таркибидан фақатгина Жефф Херст қолди. Айнан Жефф финалда афсонавий ҳет-трик қайд этганди. 

    Ўша йилнинг ўзида Чарлтон бир қанча индивидуал соврин, жумладан “Олтин тўп”ни ҳам қўлга киритган. 2023 йил июль ойида Луис Суареснинг вафотидан сўнг сер Бобби энг ёши катта “Олтин тўп” эгаси бўлиб турганди. 

    Энди эса бу мақом 83 ёшли Денис Лоуга тегишли.

    Мюнхен фожиасидан 10 йил ўтиб, 1968 йилда “Манчестер Юнайтед” Европа Чемпионлар Кубогида зафар қучди. Бобби финалда дубль қайд этиб, ушбу совринни кўтарган илк англиялик сардорга айланди.

    Орадан 2 йил ўтиб, 32 ёшли Чарлтон акаси Жек билан биргаликда терма жамоадаги фаолиятини якунлади. ЖЧ—1970 чорак финалидаги муваффақиятсизликдан сўнг улар шу қарорга келган. 

    Уч йилдан сўнг Чарлтон “Манчестер Юнайтед”дан ҳам кетди. У манкунианликларнинг рекордчиси эди — энг кўп ўйин ўтказган (758) ва энг кўп гол урган (249) футболчи. Биринчи рекорд 2008 йилги Чемпионлар Лигаси финалида Райан Гиггз томонидан бузилди, иккинчиси эса 2017 йилда Уэйн Руни томонидан забт этилди. 

    Робертнинг акаси Жек билан муносабатлари унчалик яхши бўлмаган.

    2007 йилда Бобби Чарлтон рафиқаси Норма ва уларнинг онаси Сисси (1996 йил 84 ёшида вафот этган) ўртасида юзага келган келишмовчилик туфайли акаси билан ҳеч қандай алоқада бўлмаганини тан олган.

    Бироқ, Алекс Фергюсон билан бошиданоқ муносабатлар илиқ бўлган. “Манчестер Юнайтед” директорлар кенгаши аъзоси бўлган Чарлтон мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватлаган.   

    “У бошиданоқ мени “Манчестер Юнайтед”га мураббий сифатида тавсия қилди ва мен уни доимо мен томонда бўлишини ҳис қилдим. Жамоа қийин даврларни бошдан кечираётганда Бобби менга ҳаммаси яхши бўлишини, барчасини тўғри қилаётганим ва шу йўналишда давом этишим лозимлигини айтганди”, — дейди сер Алекс Фергюсон.

    Чарлтон — Девид Бекҳэмнинг фаолиятида муҳим ўрин тутган шахс ҳисобланади. Девиднинг отаси афсонанинг энг катта мухлисларидан бири эди, шунинг учун у ўғлига Бобби шарафига исм қўйган (Бекҳэмнинг иккинчи исми — Роберт). 

    Аммо Девид Чарлтон билан янада яқинроқ алоқага эга: 

    “Мен барчаси учун сер Боббидан қарздорман, агар у бўлмаганидан орзуимдаги клубда ҳеч қачон ўйнай олмасдим. Бобби Чарлтоннинг футбол мактабига боргандим ва мусобақада ғолиб чиққандим. Шундан сўнг у “Манчестер Юнайтед” билан боғланиб, менга эътибор қаратишларини сўраган. Шу тариқа менинг Манчестердаги саргузаштларим бошланган”. 

    1994 йилда Чарлтон рицар унвонига сазовор бўлди.

    Узоқ йиллар давомида мухлислар Чарлтонни севимли рафиқаси Норма ва Фергюсон билан биргаликда кўришга одатланиб қолганди. 

    Энди “Олд Траффорд”нинг мана бу ложаси ҳувиллаб қоладиган бўлди. 

    2020 йил ноябрь ойида Чарлтонга деменция ташхиси қўйилди. 

    Ва бу унинг 85 ёшли акаси Жек вафотидан тўрт ой ўтгач содир бўлганди. 

    Ютуқлари

    Жамоавий ютуқлар

    “Манчестер Юнайтед” (9 та соврин)

    • Англия чемпиони (3): 1956/57, 1964/65, 1966/67
    • Англия Кубоги: 1963
    • Европа Чемпионлар Кубоги: 1968
    • Англия Суперкубоги (4): 1956, 1957, 1965, 1967

    Англия терма жамоаси (12)

    • Жаҳон Чемпионати: 1966
    • Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 1968
    • Британия уй чемпионати ғолиби (10): 1958, 1959, 1960, 1961, 1964, 1965, 1966, 1968, 1969, 1970

    Шахсий совринлар

    • “Олтин тўп”: 1966
    • Футбол журналистлари ассоциациясига кўра йил футболчиси: 1966
    • Жаҳон Чемпионати “Олтин тўп” соҳиби: 1966
    • Ярмаркалар Кубоги тўпурари: 1965
    • Футбол лигасининг энг яхши 100 афсонаси рўйхатига киритилган: 1998
    • Англия футболи шарафлар залига киритилган: 2002
    • “ФИФА 100” рўйхатига киритилган: 2002
    • Футбол олдидаги хизматлари учун BBC соврини соҳиби: 2008
    • Футбол олдидаги хизматлари учун УЕФА президенти соврини соҳиби: 2009
    • Жаҳон Чемпионати рамзий терма жамоасига киритилган (2): 1966, 1970
    • World Sоccеr версиясига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчилар рўйхатига киритилган.
    22.10.2023, 20:34   Изоҳ (0)   10075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом Махачев UFC’да рекорд қайд этди 

    22.10.2023, 16:09

    Ислом Махачев 1,79 миллион, Волкановски эса 1,58 миллион доллар олди. UFC 294 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди 

    22.10.2023, 13:03

    АПЛ. “Манчестер Юнайтед” сафарда “Шеффилд” устидан ғалаба қозонди (видео) 

    22.10.2023, 02:37

    UFC 294. Ислом Махачев Александр Волкановскини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 

    22.10.2023, 01:15

    UFC 294. Ҳамзат Чимаев Камару Усмон устидан ғалаба қозонди

    22.10.2023, 00:45

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Майнц” устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

    21.10.2023, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шифохоналарда пулли хизматлар қимматлашгани айтилган хабарлар юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 15 май, 20:37

    Зеленский Истанбулдаги музокараларда Путин иштирок этмаса, ўзининг қатнашишидан маъно йўқлигини таъкидлади

    Дунё | 15 май, 20:25

    Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 15 май, 20:15

    “Тоттенҳэм”нинг асосий футболчиси Европа Лигаси финалини ўтказиб юборади

    Спорт | 15 май, 20:12

    “Мақсадим – глобал молия тизимини ривожлантириш”: АҚШдаги ватандош Иброҳимжон Абдуллаев ҳикояси

    Ўзбекистон | 15 май, 20:10

    Тошкент вилоятидаги дала майдонида ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 15 май, 19:54

    Том Крузга Канн кино фестивалида етти дақиқа давомида қарсак чалинди

    Лайфстайл | 15 май, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.