Ханчжоу—2022 IV Пара Осиё ўйинлари старт олди.
23 октябрь куни ўз иштирокини бошлаган спортчилар аллақачон 4 та медални жамғаришга муваффақ бўлди.
Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL3 классида финал беллашувлари якунланди. Унда иштирок этган Шаҳзода Мамадалиева 58.775 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди.
Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL2 классида финал баҳслари ҳам ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ирода Рустамова 1:02.775 дақиқа натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва делегация ҳисобига иккинчи олтин медални қўштириб қўйди.
Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида VL2 классида финал баҳслари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Азизбек Абдулҳабибов 42.487 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.
Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F32 классида клаб улоқтириш бўйича баҳслар якунланди.
Унда иштирок этган Сарвар Азимов 39.13 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)