UFC жангчиси Чарльз Оливейра 2024 йилда Ислом Махачевга қарши жанг қилмоқчи.
“Яна Махачевга қарши октагонга кўтарилмоқчиман. Менимча, 2024 йилнинг бошида бу ишни амалга оширса бўлади”, — дейди Оливейра.
Шунингдек, UFC президенти Дана Уайт ҳам UFC 294 турниридан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Махачев—Оливейра реванш жангини ташкиллаштирмоқчилигини маълум қилди.
Бразилиялик жангчи UFC 294 да Ислом Махачевнинг рақиби бўлиши керак эди. Бироқ, Оливейранинг жароҳати туфайли унинг ўрнини Александр Волкановски эгаллади.
Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги биринчи жангда Ислом иккинчи раундда муддатидан аввал ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)