Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-турида “Милан” ва “Ювентус” 22 октябрь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида миланликлар футболчиси Малик Тиав қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларни “россонери” бир киши кам бўлиб ўтказди.
Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширган туринликлар ҳисобни очди. 63-дақиқада Мануэл Локателлининг узоқдан берган зарбасидан сўнг тўп Круничга тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Ушбу гол ўйин якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди ва “Ювентус”га ғалаба келтирди.
“Ювентус” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 20 тага етказди ва мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. “Милан” эса 21 очко билан 2-поғонадан жой олган.
А Серия
9-тур баҳси
22 октябрь, якшанба
“Милан” – “Ювентус” 0:1
Гол: 0:1 – 63 Локателли.
“Милан”: Миранте, Калабрия (Кер, 79), Томори, Тиав, Флоренси, Пулишич (Калулу, 43), Адли (Крунич, 60), Рейндерс (Ромеро, 79), Муса, Рафаэл Леау, Жиру (Йович, 60).
“Ювентус”: Шенсни, Ругани, Бремер, Гатти (Хейсен, 78), Веа (Миретти, 84), Костич (Камбязо, 56), Рабьо, Локателли, Маккенни, Милик (Кьеза, 78), Кин (Влаҳович, 56).
Огоҳлантиришлар: Веа (52), Рейндерс (61), Маккенни (67), Гатти (71), Локателли (72).
Четлатиш: Тиав (40).
Изоҳ (0)