Татаристондаги Кама дарёсида ўзбекистонлик 25 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Татаристон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бош бошқармаси хабар берди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-07-04_16-44-01.jpg)
“3 июль соат 16:30 да Нижнекамск шаҳридаги Кама дарёсидан чўкиб кетаётган 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қутқариб олиниб, беҳуш ҳолатда реанимация учун тез ёрдам машинасига ўтказилгани ҳақида хабар келиб тушган. Соат 17:20 да тез ёрдам шифокорлари, афсуски, ўлим ҳақида эълон қилган”, — дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум спиртли ичимлик таъсирида бўлган.
Изоҳ (0)