Россиянинг Красноярск ўлкасида ўзбекистонлик йигит иш вақтида 3-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, А.Т. 2022 йилнинг июль ойида Красноярск ўлкасининг Минусинск шаҳрига ишлаш мақсадида борган. 3 июль куни иш пайтида бахтсиз ҳодиса оқибатида қурилиш объектининг 3-қаватидан тушиб кетади ва оғир тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига ётқизилади.
Шифохонада унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шундан сўнг Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Красноярск—Наманган йўналиши бўйича авиачипта олиб берилиб, Ватанга қайтарилди.
Изоҳ (0)