Тошкентдаги клиникада ишлайдиган ҳомиладор аёл бошлиғи томонидан калтакланганидан сўнг, боласи тушиб қолгани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 14 июнь куни тахминан соат 18:00 ларда Чилонзор тумани 6-мавзе ҳудудида жойлашган клиника биносида, 1982 йилда туғилган К.А. ва 1982 йилда туғилган У.Х. ўзаро иш фаолияти юзасидан тортишиб қолиб, жанжаллашиб кетган. Жанжал натижасида фуқаро К.А. шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Изоҳ (0)