• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Корейс, покистонлик ва афроамерикалик — улар нега ўзбек тилини ўрганди?

    Ёшлар орасида хориж тилларини ўрганишга интилаётганлар кўп. Хориж тилини билиш ўқиш, ишда ҳатто саёҳатларда ҳам қўл келади. Фахр билан айтоламизки, хорижда ўзбек тилини билишга интилаётганлар кўп. “Дарё”нинг навбатдаги қаҳрамонлари эса ўзбек миллатига мансуб эмас. Аммо ўзбек тилини ўрганишга жиддий аҳд қилишган ва бунинг уддасидан чиқишган.

    Жо Сун Же: “Корейсларга ўзбек тилини ўрганишни тавсия қиламан”

    Профессор Жо Сун Же Жанубий Корея фуқароси. У Тошкентда яшаб, ўқитувчилик қилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    — Аввал ҳам Ўзбекистонга иш бўйича келганман. Ундан кейин Жанубий Кореяга қайтдим. Тошкентдан иш таклиф қилишганидан кейин оилам билан кўчиб келдик. Беш йилдан буён Тошкентда яшаймиз. Бошида рус тилини ҳам ўрганмоқчи бўлдим. Аммо корейсларга рус тилини ўрганиш бир оз қийинчилик туғдиради. Шу боис ўзбек тилини ўрганишга қарор қилдим. Корейс ва ўзбек тиллари бир-бирига жуда ўхшайди.

    Аввалига икки йил ўзбек тили ўқитувчисига қатнадим. Аммо у корейс тилини билмасди ва бир-биримизни тушунишимиз жуда қийин эди. Шундай кейин ўзбек киноларини кўришни бошладим, кўча-кўйда одамларни суҳбатга тортаман. Мулоқот жараёнида тилни ўрганиш осон.

    Аёлим иккимизга Ўзбекистоннинг об-ҳавоси жуда ёқди. Ёзда ҳам Кореяга бориб келдим, жуда намгарчилик, ёмғир кўп ёғади. Бунинг устига Ўзбекистон бозорларида мева-сабзавотлар жуда арзон. Кореяда булар жуда қиммат. Ўзбек паловини жуда яхши кўраман. Аёлим уни пиширишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо унчалик яхши чиқмади.

    Дунёда хунук тилнинг ўзи йўқ, ўзбек тили ҳам жуда гўзал. Мен барча корейсларга уни ўрганишни тавсия қиламан, — дейди филолог Жо Сун Же.

    Принсесса Раҳматова: “Ўзбекча гапиришни Бухорода ўрганганман”

    Принсесса Раҳматованинг отаси Иброҳим Рурумеш асли кениялик бўлган. Аммо афроамерикалик қизнинг болалик йиллари Бухоро шаҳрида ўтган.

    Фото: “Дарё”

    — Ота-онам АҚШда танишиб, оила қуришган. Онам томондан бувимнинг қариндошлари Бухорода яшагани учун бу ерларга келганмиз. Акам иккимизга бу ерлар ёқиб қолгани учун бир муддат шу ерда яшаганмиз. Дадам эса иши бўйича Калифорнияга кўчиб ўтган. Аммо уни кўриш учун тез-тез саёҳатга чиқардик. Онам бизни рус мактабига берган, аммо у ерда ҳамма ўзбек тилида гаплашарди. Қўшимчасига кўча-кўйда форс-тожик тилларида мулоқот қилишарди. Шу боис биз бир вақтнинг ўзида учта тилни ўрганишимизга тўғри келган. Ҳозирги кунда оиламизда инглиз, рус, форс-тожик, араб тилларида мулоқот қилинади. Аммо улар орасида ҳеч бири ўзбек тилидек ҳурматни биринчи ўринга қўймайди. Менимча сиз деб мурожаат қилиш фақат ўзбек тилига хос бўлса керак, — дейди Принсесса Раҳматова.

    Рамзан Али: “Келаси интервьюгача ўзбекчани зўр ўрганаман”

    Рамзан Али Покистон Республикасида туғилган. У она тилидан ташқари, инглиз тилида ҳам эркин мулоқот қилолади. Ёш профессор айни кунларда ўзбекистонлик талабаларга IT мутахассислиги бўйича сабоқ беради. У дарсларни инглиз тилида олиб борса-да, ўзбек тилини ўрганишга жиддий аҳд қилган.

    Фото: “Дарё”

    — Асли покистонликман, Тошкентга ишга таклиф қилиб, инглиз тилида дарс ўтишимни айтишган. Аммо ўзбек тилига қизиқиб қолдим. Ҳозир ўзбек тилини ўрганяпман. Иншаоллоҳ, келаси интервьюга қадар бу тилни яхшироқ ўрганаман. Дарсдан кейин талабалар билан ўзбек тилида гаплашаман. Улар инглиз тилида гаплашишга интилади, менга эса ўзбек тили ҳам жуда қизиқ, — дейди профессор Рамзан Али.

    Омар-Мун Ясмина: “13 ёшимдан буён ўзбек тилини ўрганаман”

    Асли корейс миллатига мансуб бўлган Омар-Мун Ясмина нафақат ўзбек тилини билиши, балки мумтоз қўшиқларни ўрганиши билан ҳам ҳайратингизни ошириши аниқ.

    Фото: “Дарё”

    — Миллатим корейс, ўзбек тилини бир оз тушунсам ҳам 13 ёшимга қадар бу тилда гапиролмасдим. Мумтоз қўшиқларга меҳрим уйғонгач, ўзбек тилини ўрганишга ҳам жиддий аҳд қилдим. Ўзбек тили буюк алломаларнинг тили ҳисобланади. Бу тилда янграётган қўшиқлар ҳам жуда гўзал. Бу юртда яшаётганимдан ва ўзбек мумтоз қўшиқларини ижро этаётганимдан ҳамиша фахрланаман, — дейди корейс қизи Омар-Мун Ясмина.

    Сир эмаски, ҳозирги ёшларнинг аксарияти соф ўзбек тилида мулоқот қилмайди. Мулоқот жараёнида ўзбекчага қўшиб, рус ва инглиз сўзларини ҳам қўшиб гаплашишади. Хориж тилини билган яхши, аммо бу ўзбек тилини бузиб гапириш керак дегани эмас. Хорижлик инсонлар ўзбек тилининг нақадар гўзал эканлигини такрор-такрор айтишди. Афсуски, кўп ҳолларда ўзимиз миллат тилини қадрламаётганимиз жуда ачинарли.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин:

    Наргиза Муродова суҳбатлашди

    21.10.2023, 20:25   Изоҳ (0)   15694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бир макон, бир йўл” имкониятми ёки тузоқ?

    21.10.2023, 19:25

    Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

    21.10.2023, 19:19

    Тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағидан ноқонуний пул ечиб олганлик учун жавобгарлик белгиланди

    21.10.2023, 18:00

    Нукусдаги оилавий поликлиникага 2 минг доллар эвазига ишга киритишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди

    21.10.2023, 16:30

    Тошкент супермаркетларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қандай ўзгарди?

    21.10.2023, 14:50

    “Россия ватандошларимизни текинга боқмаяпти”. “Юксалиш” раиси россиялик депутатни давлати учун муҳимроқ вазифалар билан шуғулланишга чақирди

    21.10.2023, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.