• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. 

    “Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни жонажон юртимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 

    Ҳеч шубҳасиз, азалий қадриятларимиз гултожи бўлган она тилимиз асрлар синовидан безавол ўтиб келаётган буюк ва бебаҳо маънавий бойлигимиздир.

    Мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш масаласини биз миллий ўзлигимизни англаш, миллат руҳини сақлаб қолиш, ёруғ келажагимизни таъминлашнинг энг муҳим омили, деб биламиз. Шу эзгу мақсад йўлидаги амалий ҳаракатларимиз туфайли жамиятимиз ҳаётида давлат тилининг қўлланиш доираси тобора кенгайиб, у халқ дилининг чинакам кўзгусига айланмоқда. 

    Айниқса, кейинги йилларда ўзбек тили нуфузли халқаро анжуманлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан мунтазам янграб келаётгани барчамизга ғурур-ифтихор бағишлаш билан бирга, дунёда она тилимизни ўрганишга интилаётган инсонлар сафини ҳам тобора кенгайтирмоқда.

    Ҳурматли юртдошлар! 

    Бугунги қувончли айёмда жаҳондаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тилининг обрў-эътибори ва нуфузини юксалтириш бўйича амалга ошираётган ишларимиз ҳақида сўз юритиб, келгусидаги муҳим вазифаларимизни белгилаб олишимиз табиийдир. 

    Бу ҳақда гапирганда, аввало, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти фаолияти замон талаблари асосида ташкил этилиб, барча соҳаларда давлат тилида иш юритиш сифатини яхшилаш, хусусан, ахборот-коммуникация йўналишида уни фаол қўллаш борасида ижобий натижаларга эришилаётганини таъкидлаш лозим. 

    Маълумки, ҳар қандай тилни ўрганиш ва ривожлантиришда, биринчи навбатда, унинг назарий-методик асослари катта ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан қараганда, кейинги йилларда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Алишер Навоий қомуси”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси”, “Фалсафа” қомусий луғати, “Ўзбекистон юридик энциклопедияси”, “Ислом энциклопедияси”, “Маънавият: асосий тушунчалар луғати”, “Педагогика: энциклопедия”, “Тарих атамалари луғати”, “Адабиётшунослик луғати”, “Юридик атамалар луғати” каби 40 дан зиёд фундаментал китоблар нашр этилгани бу йўлдаги муҳим қадам бўлди. 

    Шулар қаторида ўзбек тилининг электрон миллий корпуси ва дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловаларини яратиш, ўзбек тилини Интернет тармоғида оммалаштириш ва муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, давлат тилини ўргатишга ҳамда матн таҳририга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш бўйича ҳам жиддий ишлар олиб борилаётганини қайд этиш зарур. 

    Мамлакатимизда ўзбек тили ва адабиёти йўналишида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш ҳажми ҳамда илмий тадқиқотлар сони ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда жами 33 та олийгоҳда ушбу мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Олий таълим муассасаларида 7 минг нафардан зиёд фан номзодлари ва докторлари, профессор-ўқитувчилар ўзбек тили ва адабиётидан дарс бермоқда.

    Агар 1992–2012 йилларда, яъни 20 йил мобайнида бу ихтисослик бўйича 730 та илмий иш ҳимоя қилинган бўлса, сўнгги 10 йилда бу рақам 792 тани ташкил этди.

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўргатиш ва малака ошириш марказида вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўзбек адабий тили меъёрлари ва имло қоидалари бўйича мунтазам ўқитилмоқда. 

    Университетда ташкил этилган “Ўзбек мактаби”да эса юзлаб хорижлик фуқаролар она тилимиз ва миллий маданиятимиз асосларини катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Бу борада кейинги йилларда нашр этилган ўзбекча-хитойча, ўзбекча-инглизча, ўзбекча-французча, ўзбекча-немисча, ўзбекча-арабча, ўзбекча-форсча луғат ва сўзлашгичлар муҳим рол ўйнамоқда. 

    Лотин графикаси асосидаги алифбомизни такомиллаштириш ишлари ҳам давом этмоқда. Ушбу масала юзасидан халқимиз, жамоатчилигимиз томонидан билдирилган барча таклиф

    ва тавсиялар жиддий ўрганилиб, муҳокамадан ўтганидан сўнг тегишли қонун лойиҳасини яна бир бор кўриб чиқиб, парламентга киритиш мақсадга мувофиқдир.

    Азиз дўстлар!

    Биз давлат тили тараққиётини жаҳондаги етакчи хорижий тиллар ва мамлакатимиздаги турли миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз.

    Бугунги кунда юртимизда таълим 7 тилда олиб борилмоқда. Республикамиздаги мавжуд 1453 та оммавий ахборот воситаси ҳамда юзлаб веб-сайтлар орқали қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, туркман, корейс, турк, араб, инглиз, немис ва бошқа тилларда ҳам материаллар эълон қилинмоқда.

    Биз Ўзбекистонни тенглик, дўстлик ва бағрикенглик диёрига айлантириш мақсадида турли миллатга мансуб фуқароларимизнинг тил соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз.

    Муҳтарам юртдошлар! 

    Ўтган аср бошларида маърифатпарвар жадид боболаримиз “Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя асосида майдонга чиқиб, халқимизни мустамлака зулмидан халос қилиш, уни замонавий илм-фан, касб-ҳунар ва маданиятга ошно этиш бўйича улкан ишларни амалга оширган эдилар.

    Ана шундай муштарак мақсадлар, умуммиллий бирлик ва аҳиллик бугун биз учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги ўта кескин ва таҳликали замонда фақатгина шу асосда ўз миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қилишга, жумладан, она тилимизни асраб-авайлаш ва бойитиш, уни илм-фан, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, ахборот-коммуникация, дипломатия ва бошқа муҳим йўналишларда таъсирчан мулоқот воситасига айлантириб, тараққиёт суръатларига уйғун ҳолда ривожлантиришга, халқаро нуфузини муносиб даражага кўтаришга эриша оламиз. 

    Бинобарин, улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов айтганидек, “Она тили – умуммиллат мулки. Демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллий бўлиб, бу ёлғиз тилшуносларнинг эмас, бутун миллатнинг иши” эканини доимо ёдда тутишимиз лозим.

    Фурсатдан фойдаланиб, ана шу ҳақиқатни чуқур англаб, бу йўлда сидқидилдан хизмат қилаётган, ўзбек тилининг ҳақиқий фидойиси ва дўсти бўлган барча заҳматкаш ва жонкуяр инсонларга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. 

    Қадрли ватандошлар! 

    Сиз, азизларни, бутун халқимизни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-омонлик тилайман.

    Мана шундай буюк маънавий бойликни яратган халқимиз доимо омон бўлсин!"

    Шавкат Мирзиёев, 
    Ўзбекистон Республикаси президенти

    21.10.2023, 19:19   Изоҳ (0)   9324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағидан ноқонуний пул ечиб олганлик учун жавобгарлик белгиланди

    21.10.2023, 18:00

    Нукусдаги оилавий поликлиникага 2 минг доллар эвазига ишга киритишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди

    21.10.2023, 16:30

    Тошкент супермаркетларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қандай ўзгарди?

    21.10.2023, 14:50

    “Россия ватандошларимизни текинга боқмаяпти”. “Юксалиш” раиси россиялик депутатни давлати учун муҳимроқ вазифалар билан шуғулланишга чақирди

    21.10.2023, 13:40

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди 

    21.10.2023, 12:40

    Ўзбекистонда кам таъминланганларга моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш йўлга қўйилади

    21.10.2023, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.