2019 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Янни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Элчи жорий йил апрель ойида Пекин шаҳрида ўтказиладиган «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистон Президенти номига йўлланган Хитой томонининг расмий таклифномасини топширди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)